Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунга асосан Исломий Давлат пули билан бошқа давлатлар пуллари ўртасида алмашиниш бўлиши жоиз. Алмашинишда ортиқ-камлик бўлиши ҳам мумкин. Чунки улар турли жинсдаги пуллардир. Фақат олтин ва кумушга нисбатан қўлма-қўл бўлиши шарт.


Олтин билан кумушни алмаштириш нисбати ёки улар ўртасидаги алмашиниш баҳоси батамом барқарор эмас. Олтин-кумуш бозоридаги нархга қараб ўзгариб туради. Ичкаридаги алмашиниш бўладими, хориждаги бўладими, фарқи йўқ. Шунингдек, Исломий Давлат пули билан бошқа давлатлар пуллари ўртасидаги алмашиниш нархи ҳам ўзгариб туриши мумкин. Лекин бу нарса қуйидаги икки сабабга кўра, исломий давлатга таъсир кўрсатолмайди:


Биринчидан, Исломий Давлатда уммат ва давлат учун керакли бўлган барча хом-ашёлар етарли бўлади. У бошқаларнинг товарларига муҳтож бўлмайди. Ўзининг маҳаллий товари билан кифояланганидан кейин баҳонинг ўзгариши унга таъсир қилмайди.


Иккинчидан, Исломий диёрлар бутун дунё давлатлари муҳтож бўладиган нефт каби табиий бойликларга эга. Пулини олтин билан тўламагунларича сотувни тўхтатиб қўйишга қодир. Ўзининг маҳаллий товари билан бошқалардан беҳожат бўладиган ҳамда ҳамма одамларга керакли товарга эга бўлган давлатга алмашиниш нархи ўзгариб туришининг таъсир қилиши мутлақо мумкин эмас. Аксинча, дунё пул бозорларига унинг ўзи ҳукмронлик қилади. Ҳеч ким унинг пулига ҳукмини ўтказолмайди.

 

127-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143